2020-йилга нисбатан мамлакатимиз 71 поғонага юқорилаб, индекс қийматини 0,617 дан 0,958 га етказди. Натижада Ўзбекистон А гуруҳи — “GovTechнинг юқори даражадаги етуклиги” (Extensive GovTech Maturity) тоифасида ўз ўрнини мустаҳкамлади.
2025 йилнинг 22 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.
Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Унинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси 0,79 ни, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар орасидаги кўрсаткичи эса 0,76 ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл билан (https://odin.opendatawatch.com/Report/countryProfileUpdated/UZB?year=2022) 40-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.



