ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги "Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди.

Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик, зиёратгоҳ. Имом ал-Бухорий дафн этилган Чэлак тумани Ҳартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон ахлининг энг табаррук ва азиз зиёратгохларидан бўлиб келган. XVI асрда Имом ал-Бухорий кабри устига мўжазгина мақбара, ёнига масжид қурилиб, ҳовлисига бир неча туп чинор экилган. Лекин шўро тузуми давридаги даҳрийлик сиёсати туфайли бу маскан қаровсиз аҳволга тушиб қолган эди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Имом ал-Бухорий каби бутун умрини иймон ва эътиқод, илм-маърифат, диёнат йўлида бахшида этган улуғ зотлар хотираларини эъзозлаш. улар номлари билан боғлиқ жойларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор берила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 29-апрелдаги "Имом алБухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди. Бу ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон, Чаҳрисабз халқ усталари томонидан 1998-йилда қурилган.

Мажмуа авваламбор зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, сўнг кундалик, жума, ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтайди. Бу йерда ҳадис илмини ўрганиш ишларни амалга ошириш ҳам кўзланган. Йодгорлик мажмуининг бош режасини тузишда анъанавий миллий меъморий йечимлар (пештоқ, равоқ, гумбаз, айвон ва бошқа) асосида барпо этилган бинолар (мақбара, масжид, маъмурий ва бошқа иншоотлар)билан безатилган. Мақбара марказида оқишкўк шаффоф оникс тошдан ишланган сағана ўрнатилган. Мақбаранинг ўнг томонидаги эшикдан зина орқали мақбаранинг остки қаватига — дахмага тушилади. Юқори қаватдаги сағананинг айнан остида Имом ал-Бухорий жасадлари қўйилган қабр мармартош билан қопланган. Ҳовлининг чап томонида масжид жойлашган. Масжид — хонақоҳнинг умумий майдони 786 кв. м. Пешайвонининг умумий майд. 214 кв. м. Хонақоҳва пешайвонда 1500 га яқин киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлининг ўнг қанотида ҳам пештоқли ва миёнсаройли бино бор. Миёнсарой гумбази ҳам бошқа гумбазлар билан бир хил шаклда ва ўлчамда қурилган. Бу бинода кутубхона, илмий ходимлар хонаси ва бошқа юмушларга мўлжалланган хоналар мавжуд. Буларнинг умумий майд. 946 кв. м. Пешайвонининг майд. 110 кв. м. Кутубхонада Қуръони каримнинг ноёб қўлёзмалари, турли нашрлари, Имом ал-Бухорий асарларининг нашрлари ва бошқа китоблар мавжуд. Мажмуа тўрида — мақбаранинг орқа тарафида ҳадис илмини ўрганиш учун мўлжалланган ўқув маркази — "Дорул ҳадио" биноси жойлашган.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба