МАЪРИФАТ МАРКАЗИ

2011 йили пойтахтимизда шаҳарсозлик маданиятининг яна бир ноёб намунаси – Симпозиумлар саройи ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини бирлаштирган «Маърифат маркази»нинг бунёд этилиши бу борадаги эзгу ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу муҳташам саройда 2011 йил 26 ноябрда бўлиб ўтган илк халқаро симпозиум Ўзбекистонда соғлом авлодни тарбиялашнинг миллий моделига бағишлангани ҳам катта рамзий маъно ва тарихий аҳамиятга эгадир.

Ўтган қисқа вақт мобайнида бу ерда Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш, таълим ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга оид тажриба ва ютуқларига бағишланган учта йирик халқаро анжуман юқори савияда ташкил этилди. Уларда иштирок этган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Маргарет Чен, Осиё тараққиёт банки президенти Харухико Курода, Жаҳон банки ва халқаро молия корпорацияси вице-президенти Джанамитра Деван ва бошқа нуфузли меҳмонлар муҳташам «Маърифат маркази» тимсолида халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятига юксак баҳо бердилар.

Давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида Симпозиумлар саройи вестибюлидаги деворларга ёқут, феруза, зумрад, ложувард, малахит (яшилтош), яшма каби ноёб, табиий ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳобатли икки панно шакли, нақшлари ва мазмун-моҳиятига кўра инсон тасаввури ва тафаккурининг ноёб маҳсулидир. «Қуёшга интилган навқирон Ўзбекистон» панноси марказидаги мовий (тинчлик ва маънавий қудрат) ва кўк (тириклик ва бунёдкорликка интилиш) рангли ҳалқа мамлакатимиз мустақиллиги ва изчил ривожланаётганининг ифодаси.

Айланадаги қизил ва оқ ранглар халқимизнинг жўшқин ҳаёти, томирларимизда оқаётган қон умримизни поклик ва эзгулик билан мунаввар қилишини англатади. Доиранинг таянчи сифатида оила ва халқ рамзи бўлган анор дарахти ва меваларининг силуети тасвирланган. Бу навқиронлик, улуғлик ва меҳнат завқи рамзи ҳамдир.

Паннода замин ва замон шиддати, инсон онги ва башарият ҳаётида давом этаётган қарама-қаршиликлар (езгулик ва ёвузлик, маърифат ва жаҳолат кураши) турли контрастларда катта маҳорат билан ифодаланган. Паннонинг тўрт четидаги қизил тасмалар (тараққиёт қутблари) шокилалари ва ўртаси сариқ (қувват тафти) рангда.

«Маърифат бўстони» панноси шарқона нақшлардан ясалган бир хил кўринишдаги иккита ярим композиция ҳосиласи. Унда инсон учун азалий ва абадий муаммо – «Ҳаётнинг мазмуни нима?», деган саволга турли миллий нақшлар воситасида жавоб ифодаланган. Баркамоллик, маърифат тимсоли бўлган боғ унга янада бой маъно беради.

Асарда олам ўзгариши учун, аввало, одам, унинг қалби, мезонлари ва дунёқараши ўзгариши лозимлиги, маърифат билан улуғликка эришиш ҳам, жаҳолат билан тубанлик ботқоғига ботиш ҳам одамнинг ўзига боғлиқлиги эслатилади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, одамзот бу дунёда руҳан пок бўлиб, иродаси бақувват, иймони бутун, виждони уйғоқ бўлиб яшамас экан, инсон ҳаётининг маъноси ҳам йўқолади.

«Маърифат маркази»да жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бир бор бўлган киши унинг фаолиятида янги давр бошланганига амин бўлади. Давлатимиз раҳбарининг 2012-йил 20-мартда қабул қилинган «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида кутубхона фонди 6, 5 миллиондан зиёд нусхага йетди. Жумладан, фонд 19, 4 минг босма ва 304 минг электрон нусхадаги янги адабиётлар билан бойитилди.

Германия, АҚЧ, Хитой, Япония, Буюк Британия, Чвейцария, Россия каби ўндан ортиқ давлатдаги 24 нуфузли кутубхона билан ҳамкорлик ўрнатилган. Китобхонлар учун ЭБСCО Публишинг, Охфорд Университй, ЖСТОР, Алука, Эмералд Спрингер, Cамбридге Жоурналс Онлине каби халқаро илмий-тадқиқот манбаларидан бепул фойдаланиш имкони яратилди.

Китобларни қайта тиклаш ва электрон нусхага ўтказиш жараёни ҳам замонавийлаштирилди. Жумладан, Италиянинг «Зечини» компаниясининг матбаа ускунаси олиб келингач, олдин қўлда бажарилган муқова тайёрлаш ва блокларни зичлаш ишлари техника зиммасига юкланди. Хитойнинг «Пурлух» ускунаси босма табоқларни тикиш ишларини янада осонлаштирди. Кутубхона фондини давр талаблари асосида электрон шаклга ўтказиш ва рақамлаштириш учун Австрияда ишлаб чиқарилган профессионал сканерлар олиб келинди. Масалан, «Хиносcанс 700» икки томонлама нусха кўчирувчи рангли сканер А3 форматдаги ҳужжатларни 1-1, 5 дақиқада сканерлайди. «Қиден ВСПБС» робот сканери эса нодир китобларни бузмаган ҳолда ўзи варақлаб, ўзи нусхалайди.

Илгари фотоплёнка кўринишидаги ҳужжатлар экран орқали ўқилган бўлса, бугун улар «Мекел м 200» сканери воситасида 1-2 дақиқада электрон форматга ўтказилмоқда. Чунингдек, нашриёт-матбаа хизмати тўлиқ замонавий ускуналар билан таъминлангани туфайли китоб, буклет, журнал, расмли албомлар тайёрлаш ишлари янада тезлашди.

Кутубхонадаги 12 ўқув зали замонавий жиҳозланиб, тўлиқ компютерлаштирилган. Масалан, 2010-йили китобхонлар учун 40 компютер хизмат қилган бўлса, бугун уларнинг сони 250 дан зиёддир. Кутубхона биносида бепул Wи Фи тизими ишлаб турибди. Китобхон ўзи билан «ноут-бук» олиб келиб, интернетдан чекловсиз фойдаланиши мумкин. Ҳозир ҳар куни 800-1000 нафар киши бу йерда глобал ахборот тармоғидан фойдаланмоқда.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба