2012 йил 28 сентабрь куни Тошкентда “Бунёдкор” спорт комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шахсан иштирок этди. Шу куни ўзбек футболининг 100 йиллиги нишонланди.
“Бунёдкор” спорт мажмуаси ўз ичига 56 гектар майдонни эгаллаган 7 та замонавий майдон, болалар-ўсмирлар футбол мактаби, бассейн ва бошқа замонавий иншоотларни қамраб олган.
Стадион 2008—2012-йиллар давомида қурилган бўлиб, 34 минг кишига мўлжалланган.