1996-йил 18-октабр куни Соҳибқирон таваллудининг 660-йиллиги муносабати билан Амир Темур хиёбонига туташ ҳудудда Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилди.
Музейнинг баландлиги 31, диаметри 70 метр. Музей гумбазини ёритиб турган “Зумрад” деб номланган муаззам қандилнинг оғирлиги икки тоннадан ошади. Унга беш юзта ёритгич жамланган. Музей уч қаватдан иборат.
Биринчи қаватида хазинахона, кутубхона, анжуманлар зали, маъмурият жойлашган.
Иккинчи қаватдаги девор марказидан давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ғояси асосида миниатюрачи рассомлар С. Қорабойев, Ғ. Камолов, Х. Назиров, Т. Болтабойев томонидан ишланган “Буюк Соҳибқирон – буюк бунёдкор” деб номланган панно жой олган. Учинчи қаватдан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.
Учинчи қаватдан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.
Темурийлар тарихи давлат музейи илмий котиби, тарих фанлари номзоди Дилафрўз Қурбонованинг айтишича, дастлаб музей фондидан 600 экспонат жой олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони уч ярим мингдан ошади.
Музейда турли мавзуларда кўргазмалар ташкил этиш яхши анаъанага айланган. “Ноёб қўлёзмалар хазинасидан”, “Амир Темур – Клавихо – Самарқанд”, “Хориждаги меросимиз”, “Самарқанд дурдоналари”, “Чоҳруҳия топилмалари” каби кўргазмалар шулар жумласидандир. Музей ходимларининг саъй-ҳаракати билан “Темурийлар даври маданий ёдгорликлари”, “Амир Темур ва темурийлар даври: янги тадқиқотлар” тўпламлари нашр қилинди. Айни пайтда “Темурийлар даври маданий ёзма ёдгорликларининг Ўзбекистонда ва хорижда ўрганилиши”, “Ўрта Осиёда китобат санъати (темурийлар даврида яратилган асарларнинг қўлёзма ва тошбосма нусхалари)” каби мавзуларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўтган давр мобайнида музей халқимизнинг қутлуғ қадамжоларидан бирига айланди.
Мамлакатимизга ташриф буюрган олий ва юқори мартабали меҳмонлар, расмий делегациялар вакиллари юртимизнинг бошқа диққатга сазовор жойлари қатори Темурийлар тарихи давлат музейини ҳам катта қизиқиш билан томоша қилади. Музейга ташриф буюрувчилар орасида давлат, ҳукумат ва парламент делегациялари, халқаро ташкилотлар вакиллари, ишбилармонлар, фан ва маданият намояндалари, сайёҳларнинг кўплиги тарихимизга хорижда ҳам қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолатдир. 2013-йилнинг сентабр ойида давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида музейни томоша қилган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин бу йердан ажойиб таассуротлар олганини алоҳида таъкидлади.
“Ўзбекистоннинг бутун дунёга машҳур очиқ осмон остидаги музей-шаҳарлари кўп, – деб ёзади франсиялик Жозефина Бернар хоним. – Чу билан бирга, мамлакатингизда мустақиллик йилларида шундай муҳташам бинолар қурилибдики, улар нафақат бетакрор қиёфаси, балки юртингиз тарихи, аждодларингиз бой меросини ўзида ёрқин акс эттириши билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Гўзал пойтахтингиздаги Темурийлар тарихи давлат музейи менда ана шундай унутилмас таассурот қолдирди”.