Марказнинг мақсади ва вазифалари:
– Ёшларни Ватанга мухаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини кенгайтиришда маданият ва санъатнинг ролини ошириш; –Ёш ижодкорларнинг, айниқса чекка қишлоқ ва маҳаллалардаги иқтидорли ёшларнинг ноёб истеъдодини рўёбга чиқариш ва улар фаолиятини тизимли равишда кенг тарғиб этиш мақсадида турли телерадио, интернет лойиҳаларини ташкил этиш ва ўтказиш;
–Миллий ашула ва мусиқа мероси, замонавий миллий эстрада ва жаҳон санъати дурдоналари асосида ёшларда юксак бадиий дидни шакиллантириш;
–Умидли ижодкор ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
–Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат борасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт, Фестивал, кўрик-танлов ва турли маданий шоу-томоша тадбирларини ўтказиш;
–Жаҳон халқлари миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш;
– Маданият ва санъат соҳасида ўтказилаётган танлов, фестивал ва турли лойиҳаларнинг ғолиблари ва ёрқин иштирокчиларининг кейинги фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улар учун ижодий майдон яратиш;
–Илмий-ижодий симпозиум ва конференциялар ҳамда маҳорат сабоқларини ташкил этиш ва ўтказишдан иборатдир.