Руслан Нурудинов

Тажрибали оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиш билан бирга Олимпиада рекордини янгилаб, Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканини бутун дунёга яна бир карра намоён қилди.

Ватан шаънини улуғлаш – инсон қалбидаги орзу-мақсадларнинг энг улуғи. Спортчиларимизнинг Рио Олимпиадасида эришаётган оламшумул ютуқларини халқимиз катта ҳаяжон ва шодлик билан кутиб олмоқда. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, одамлар кайфиятида байрам шукуҳи, ғалаба сурури, фахр-ифтихор туйғулари жўш урмоқда.

Ҳасанбой Дўстматов, Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, Рустам Тўлаганов ва Элмурод Тасмуродовнинг ғалабаси шукуҳи қалбларимизда жўш уриб турган бир пайтда халқимиз яна бир қувончли воқеа – оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Олимпиада шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилганига гувоҳ бўлди.

Нуфузли мусобақанинг оғир атлетика бўйича вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларида иштирок этган оғир атлетика бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Бутунжаҳон Универсиадаси ғолиби Руслан Нурудинов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални келтирди.

Чемпионликка асосий даъвогарлардан ҳисобланган ва ўз вазн тоифасида дунё атлетлари ўртасида етакчилик қилаётган Руслан Нурудинов штангани даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, иккикураш натижасига кўра 431 килограмм натижани қайд этиб, Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Унинг силтаб кўтаришда кўрсатган натижаси Олимпиаданинг янги рекорди сифатида эътироф этилди.

Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради.

Руслан мамлакатимиз мустақилликка эришган 1991 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш, халқаро спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчи қилиб тарбиялашга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик минглаб ёшлар сингари Русланнинг ҳам эзгу орзуларини рўёбга чиқарди.

У халқаро майдондаги илк ғалабасига 2009 йили Бирлашган Араб Амирликларида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эришди. 2011 йили Франциядаги жаҳон чемпионатида кумуш, 2012 йили Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Лондон Олимпиадасида кучли тўртликдан жой олди. 2013 йили Осиё чемпионатида учта олтин медалга сазовор бўлди, Бутунжаҳон Универсиадасида икки маротаба рекорд ўрнатиб, чемпионликка эришди. Польшада ўтган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Унинг спортчилик фаолиятида эришган улкан натижалари Олимпия ўйинларидаги олтин медали тасодиф эмаслигини яна бир карра исботлайди.

– Қалбимда кечаётган ҳис-туйғуларни сўз билан таърифлаб беролмайман. Менинг ғалабам – барча юртдошларимизнинг ғалабасидир, – дейди Руслан Нурудинов. – Мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган Президентимизга, халқимизга, яқинларим ва устозларимга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.

– Бугун Руслан Нурудинов қайд этган натижани ҳақиқий мўъжизага қиёслаш мумкин, – дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян. – Бу Ўзбекистонда спорт қай даражада тараққий этиб бораётганининг ёрқин исботидир. Рио ўйинларида Ўзбекистон спортчилари қайд этётган натижалар таҳсинга сазовор. Олимпия ўйинларида бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман. Президент Ислом Каримов томонидан мамлакатингизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларни алоҳида таъкидламоқчиман. Бунинг самараси бугун Олимпия ўйинларида яққол намоён бўлмоқда.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба