Миржалол Қосимов

Қосимов Миржалол Қўшоқович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи(1994), «Ўзбекистон ифтихори» (2002).

1970 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони. XII Осиё ўйинлари ғолиби. Миржалол катта футболга йўлни маҳалла футболидан бошлаган. 1985-1986 йилларда Москвадаги олий футбол мактабида таҳсил кўрди.

Болалигида тенгкурлари орасида ўз истеъдоди билан ажралиб турган Миржалолни "Чиғатой" футбол мактабига қабул қилишди. Бу ерда Миржалол хизмат кўрсатган спорт устози Юрий Господарчук таълимини олди. 14 ёшидан бошлаб собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси таркибида ўйнади. 1985-1986 йилларда Москвадаги олий футбол мактабида таҳсил кўрди.

Миржалол Қосимов 1986 йили ўсмирлар терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида иштирок этди ва олтин медални қўлга киритди. 1987 йили Европа чемпиони бўлди.

1987-1991 йилларда у Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

1992 йили Владикавказнинг "Алания" жамоаси таркибида Россия чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. 1993 йили "пахтакор"чилар сафида Узбекистан Кубоги соҳиби бўлди ва мамлакатнинг энг кучли футболчиси дея эътироф этилди.

Миржалол Қосимов Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган XII Осиё ўйинларида (1994 йил) Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзига хос маҳорат билан бетакрор ўйин кўрсатиб, чемпионликка мушарраф бўлган. 1995 йили эса "Алания" футбол жамоаси таркибида Россия чемпионатида олтин, 1996 йили кумуш медалга сазовор бўлди.

Миржалол Қосимов "Пахтакор" футбол жамоаси таркибида мамлакат чемпиони, Ўзбекистоннинг энг кучли тўпурари, энг яхши футболчиси (1998 йил), деган шарафга эришган.

Миржалол Қосимов чет эл клублари таркибида ҳам Ўзбекистон футбол мактабининг ўзига хос жиҳатларини намойиш этиб, энг яхши футболчилар сафидан ўрин олиб келмокда.

«Шуҳрат» медали(1994), «Фидокорона хизматлари учун» ордени(2004) билан мукофотланган.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба