Абдулла Тангриев

Абдулла 10 ёшидан бошлаб дзюдо билан шуғулланган. Ўсмирлар ўртасидаги мамлакат биринчиликларида у ажойиб ғалабаларга эришиб, мутахассислар назарига тушди, 1995 йилдан бошлаб у Чирчикдаги республика олимпия ўринбосарлари билим юртида мураббий С.Муродасилов қўл остида ўз маҳоратини оширди. Ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчиликлари ва халқаро мусобақаларда (ўз вазни ва мутлақ биринчиликда) у катта муваффақиятларга эришди.

19 ёшли Абдулла Тангриев Сидней олимпиадасига бораётган терма жамоа таркибига киритилди. Олимпия ўйинларида у иккита беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Агар Абдулла вазни 100 килограммдан юқори полвонлар мусобақасида қатнашганини ҳисобга олсак, бу ғалабалар унинг истиқболи порлоклигидан далолат беради.


Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба