Муҳаммадқодир Абдуллаев

Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир бири-биридан қийин «жанг"ларда рақиблари устидан ғалаба қозонди ва ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи чемпиони сифатида унинг номи Мустақил Ўзбекистонимизнинг спорт тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди.

1973 йилнинг 15 ноябрида Андижон вилоятида туғилган. Бокс бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиби. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари, «Эл-юрт хурмати» ордени ҳамда «Шухрат» медали билан тақдирланган. 1999 ва 2000 йилларда мамлакатимизда «Йилнинг энг яхши спортчиси» деб топилган.

Муҳаммадқодир 13 ёшидан бошлаб бокс билан шуғулланган. 1990-1991 йилларда ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчиликлари ғолиби бўлган.

Андижондаги олимпия ўринбосарлари билим юртида аввал Лочинбек Қўчқоров, сўнгра таниқли мураббийлар Марс Қўчқоров ва Александр Размахов раҳбарлигида ўз маҳоратини оширган.

Муҳаммадқодир Абдуллаев 1995 йили Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё ўйинларида ғолиб чиқди, Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, 1996 йили эса Атлантада ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

У 1997 йили Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё чемпиони бўлди. 1998 йили Хитойнинг Чонг-Гинг шаҳридан жаҳон кубоги билан қайтди, Бангкокда ўтказилган XIII Осиё ўйинларида эса олтин медалга сазовор бўлди.

1999 йили АҚШнинг Хьюстон шаҳрида жаҳон чемпиони деган юксак унвонга мушарраф бўлди. Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, Сидней Олимпиадаси йўлланмасини кўлга киритди.

Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир бири-биридан қийин «жанг"ларда рақиблари устидан ғалаба қозонди ва ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи чемпиони сифатида унинг номи Мустақил Ўзбекистонимизнинг спорт тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба