Манфред Грундке

Хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, эксперт, маданий-гуманитар ва жамоатчилик доиралари вакиллари яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллик байрами муносабати билан мамлакатимиз халқи ва раҳбариятига ўзларининг самимий қутловларини йўллашмоқда.

Германиядаги “КНАУФ” компаниясининг директори Манфред Грундке юртимиз аҳлини ушбу муборак сана билан табриклар экан, қуйидаги фикр- мулоҳазаларини баён этди:
— Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришган куннинг 24 йиллик байрамини нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мамлакатингиз тарихан қисқа даврда барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритди. Чу ўринда алоҳида фахр билан айтишни истар эдимки, мана кўп йиллардан буён бошқа немис компаниялари қаторида “КНАУФ” ҳам Ўзбекистонда муваффақият билан фаолият юритаётир. Биз ўзаро ҳамкорлигимиз натижаларидан жуда мамнунмиз. Ўзбекистондаги фаолиятимиздан орттирган тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, республика катта иқтисодий салоҳиятга эгадир. Шу жумладан, сармоявий соҳада ҳам. Ҳозирги пайтда компаниямизнинг Ўзбекистон бозоридаги ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш юзасидан ўзбек ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ишончим комилки, бугунги кунда амал қилаётган ва келажакда ҳаётга татбиқ этиладиган қўшма лойиҳаларимиз ҳам узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли бўлади.
Чуни ҳам таъкидлаш ўринлики, “КНАУФ” жорий йилнинг февралида таъсис этилган Германия — Ўзбекистон ишбилармонлик кенгашининг аъзоларидан бири ҳисобланади. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун кўмаклашишга хизмат қиладиган мазкур кенгаш ўз вақтида тузилди, деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, Германия — Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши фаолияти доирасида ҳамда ўзбек шерикларимиз билан икки томонлама музокаралар воситасида Ўзбекистонда немис бизнеси иштирокини кенгайтириш учун муҳим бўлган барча масалаларни ҳал этамиз. Шуниси ҳам қувонарлики, Ўзбекистонда аҳоли фаровонлиги даражасини юксалтириш ва барқарор ривожланишни таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли демократик ўзгаришлар рўй бераяпти. 2015 йил Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилингани мамлакат раҳбариятининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти барпо этиш тамойилларига содиқ эканлигидан далолатдир. Билим ва тажрибалар авлодлардан-авлодларга ўтишига алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу, дарҳақиқат, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун жуда зарур бўлгани баробарида, келажакда қўлга киритилажак муваффақиятларнинг гарови ҳам ҳисобланади. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, “КНАУФ” компанияси жамоасининг барча аъзолари ҳамда ўз номимдан Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 24 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман. Ўзбекистонда тинчлик, фаровонлик ва гуллаб-яшнаш барқарор бўлишини тилайман.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба