Леким Ибрагимов

Леким Ибрагимов Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Леким Ибрагимов “Минг фаришта ва бир сурат» мега-асарини яратиб, рекорд ўрнатган. Ушбу сурат лойиҳаси “Минг бир кеча” эртаклари асосида 2000 йилда яратила бошланган ва 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишланиб, 2012 йил якунланган. Мега-асар 2012 йили Прагада, 2013 йили Москва Растасида (Гостиный Двор) ва 2014 йили Тошкентда намойиш этилган. Москвада намойиш этилган кўргазмада“Интеррекорд» рекордларни рўйхатга олиш халқаро агентлиги вакиллари қатнашиб, «Бир рассом томонидан бўз матога (холст) мойбўёқ билан чизилган дунёдаги энг катта картина» ва «Битта картинада чизилган энг кўп миқдордаги фаришталар» тоифасидаги иккита жаҳон рекордини қайд этган эди.

Муаллифнинг лойиҳасига кўра, суратнинг якуний кўриниши мингта алоҳида расмлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида биттадан фаришта тасвирланган. Бундай расмнинг ўлчами – 78 га 64 см. Яхлит расмнинг ҳажми эса 500 метр квадратдан ортиқ. Картина ва конструкция оғирлиги 22 тоннадан иборат. Конструкцияни монтаж қилишга ва мега-суратнинг 1000 та қисмини бирлаштиришга тўрт кун талаб қилинади. Йиғилган паннонинг баландлиги 8 метр, узунлиги эса 66 метр.

Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба